Арманистонда “Ғарбий Нил” иситмаси аниқланди

Саломатлик

image

Арманистонда “Ғарбий Нил” иситмаси билан касалланган 60 га яқин ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази директори Степан Атоян маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, касаллик қўзғатувчиси мамлакатнинг Арагацотн вилоятида аниқланган.  Уларнинг ташувчилари чивинлардан топилган ва август ойи бошида “Ғарбий Нил” иситмаси билан касалланишнинг биринчи ҳолати тасдиқланган. Касаллик Арманистонга қўшни мамлакатларда қайд этилмаган. Бугунги кунда Арманистонда “Ғарбий Нил” иситмаси билан касалланган 58 бемор шифохонага ётқизилган, уларнинг тўрттасида касаллик оғир ўтмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирча ташувчилар фақат Арагацотн вилоятида аниқланган, бироқ хавф зонасига Арарат ва Армавир вилоятлари ҳам киради.

Маълумот учун, “Ғарбий Нил” иситмаси юқумли касаллик бўлиб, унинг табиий ўчоқлари Африка, Америка, Европа ва Осиёнинг 90 дан ортиқ мамлакатида жойлашган. Вирус чивинлар орқали юқади ва юқори иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, тошма тошиш аломатлари билан безовта қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда ҳам ушбу касаллик ҳолати қайд этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Ғарбий Нил иситма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг