Арманистонда Ҳукумат йиғилиши пайтида “свет” ўчиб қолди

Олам

image

Кеча, 23 ноябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ҳукумат йиғилишида нутқ сўзлаётганда бино чироқлари ўчириб қўйилди. Шу боис Ҳукумат раҳбарининг нутқи маълум вақтга тўхтатилди. 

Вазият Бош вазирнинг ғазабини қўзғатди, у ўз нутқини мобил телефони ёруғлигида давом эттирди. 

Пашинян бугун бу масалани Бош вазир девони директори билан муҳокама қилганини таъкидлади. 

“Биз доимий равишда электр таъминоти сифатини ошириш ҳақида гапирамиз, лекин муаммо ҳал этилмаяпти. Ўн йил давомида бир хил кўрсатма бериш мумкинми?” дейди ҳукумат раҳбари. 

Арманистон Бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатда электр қуввати сифатсиз, ҳатто ҳукумат биносида ҳам идоралардаги чироқлар доимо милтиллайди.

Эслатиб ўтамиз, Арманистонда Ҳукумат йиғилиши бўлаётган вақтда Минскда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ўтказилаётган эди. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ушбу саммитда иштирок этишдан бош тортди ва унга делегацияни ҳам юбормади. Ташкилотга даврий раислик қилаётган Беларусь фуқароси Александр Лукашенко эса Пашиняннинг бу хатти-ҳаракатларини провокация деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made