Лукашенко Пашиняннинг исмини айтмай, ғийбатини қилди
Олам
−
24 Ноябрь 2023
6614Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кеча, 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммитида ташкилотнинг айрим аъзолари баёнотлари ва ҳаракатлари провокацион эканлигини айтди. У гап айнан ким ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган бўлса-да, кесатиқлари саммитда қатнашишдан бош тортган аъзо давлат – Арманистонга қаратилганини пайқаш қийин эмас эди.
“Биз бир стол атрофида тўпланганимизнинг ўзи давр муаммоларига муносиб жавоб беришимиз, уларни баҳолашимиз ва биргаликда қарши туришга тайёр эканлигимиздан далолат беради. Айрим ҳамкорларимиз оммавий баёнотларда ҳам, провокацион характердаги хатти-ҳаракатларда ҳам норозилик билдираётгани биринчи навбатда уларнинг муаммосидир”, дейди Беларусь фуқароси.
Унинг фикрича, агар шикоятлар бўлса, улар ҳақида оммавий ахборот воситаларида жар солиш эмас, балки бир-бирининг кўзига қараб айтиш керак.
“Бу масъулиятсизлик ва узоқни кўрмаслик”, дейди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ бўйича ҳамкорлар ўз масъулият зонасидаги барча қийинчиликларни енгишга қодир.
“Ва биз буни қиламиз. Тўлиқ бўлмаса-да, айниқса, сўнгги пайтларда жуда кўп иш қиляпмиз”, дейди у.
КХШТнинг Минскдаги саммити ташкилот ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани фонида ўтди. Пашинян аввалроқ КХШТни 2021 йил майи ва 2022 йил сентябрь ойларида Баку билан тўқнашувлар вақтида Ереванга ёрдам бермаганликда айблаган эди. Шу фонда Арманистон КХШТдан мамлакатга ёрдам бериш масаласини кун тартибидан олиб ташлашни сўради ва Пашиняннинг ўзи Лукашенкога Минскка бориш нияти йўқлигини маълум қилди. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги раҳбарлари саммит олдидан ташкилот томонидан ташкил этилган тадбирларда қатнашмади. Республика парламенти спикери Ален Симонян декабрь ойида бўлиб ўтадиган КХШТ Парламент Ассамблеяси йиғилишида иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Арманистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги элчисини чақириб олган ва янгисини тайинламаган эди. Айни пайтда Ереван ташкилотни тарк этмоқчи эмаслигини айтмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь