Арманистон яна Озарбайжонни ўққа тутди
Олам
−
14 Июль 2023 3873 1 дақиқа
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан Озарбайжон қўшинлари позицияларининг навбатдаги ўққа тутилиши ҳақида хабар берди.
“13 июль куни соат 22:35да Нахчиван Мухтор Республикасининг Садарак вилояти йўналишида Озарбайжон армиясининг позицияларига қарама-қарши позицияларда жойлашган Арманистон Қуролли кучларининг бўлинмалари томонидан ўқ узилган”, дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, 14 июль куни соат 01:10 да Россия ҳарбийлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли тузилмалари Озарбайжон Қуролли кучларининг Хўжайли вилояти йўналишидаги позицияларини ўққа тутган.
Озарбайжон армияси бўлинмалари ушбу ҳудудларнинг барчасида жавоб чораларини кўргани айтилмоқда.
Live
Барчаси