Арманистон ўзининг иккиюзламачилигини кўрсатяпти – Расмий Баку
Олам
−
20 Март 2023
2768Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистонни Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин юзага келган ҳақиқатларни англаб етишга ва тинчликка эришиш имкониятини қўлдан бой бермасликка чақирди.
“Биз собиқ ички кўчирилганларнинг ўз ватанларига қайтишига чидай олмаётган Арманистонни этник тозалаш сиёсати қурбонига айланиб, 44 кунлик уруш натижасида минтақада вужудга келган воқеликни қайтадан уйғотиш, агрессив қадамлар ва реваншистик сиёсатлардан воз кечишга қаттиқ чақирамиз”, дейилади баёнотда.
Ушбу баёнот Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг 18 мартдаги баёнотига жавобан эълон қилинган.
Унда, шунингдек, Арманистон 1 миллионга яқин озарларни ўз ватанларидан зўрлик билан чиқариб юборгани, озарбайжонлик ички кўчирилганларнинг ўз уйларига қайтишини уч томонлама баёнотнинг бузилиши ва қонунга хилоф равишда жойлаштириш сифатида кўрсатилиши иккиюзламачиликнинг яна бир очиқ кўриниши экани таъкидланади.
Бакунинг фикрича, Арманистон ТИВ баёноти мамлакат озарларининг қайтишига ҳар томонлама йўл қўймаслик мақсадидан воз кечмаганини кўрсатади. Шарҳда, шунингдек, Арманистон раҳбариятининг сўнгги пайтларда кескинлашган риторика ва хатти-ҳаракатлари “Ереван яна бир бор тинчлик учун юзага келган тарихий имкониятдан фойдаланиш ниятида эмаслигини” кўрсатиши таъкидланган. Қайд этилишича, уч томонлама баёнотни бузган ҳолда, Арманистон ўз Қуролли кучларини Озарбайжон суверен ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқмаган.
“Биз яна бир бор Арманистон сиёсий раҳбариятини масъулият билан ёндашишга, 44 кунлик урушдан кейин тинчликка эришиш имкониятларига путур етказувчи провокация ва баёнотлар, ёлғон риторикадан тийилишга чақирамиз”, дейилади шарҳда.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Бакуни Ереванга қарши янги тажовузни тайёрлашда ва ўз назорати остида бўлган (тан олинмагн) Тоғли Қорабоғ ҳудудидан арман изларини йўқ қилиш мақсадида кўчириш дастурини амалга оширишда айблаб баёнот берди.