Арманистон парламентида оммавий муштлашув бўлиб ўтди
Олам
−
08 Май 2020
7532Арманистон парламентида ҳукумат аъзолари иштирокида катта муштлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда бугун, 8 май куни РИА Новости нашри хабар қилади.
Таъкидланишича, воқеа “Ёрқин Арманистон“ мухолифат фраксияси раҳбари Эдмон Марукяннинг бошқа партиялардаги ҳамкасбларини ўз чиқишларида рақибларини ҳақорат қилмасликка чақирган нутқидан кейин бўлган.
Натижада Марукян билан ҳукмрон “Менинг қадамим“ партиясидан сайланган депутат Сасун Микаелян ўртасида жанжал бўлиб чиқди. Бироз вақт ўтгач, курашга бошқа депутатлар ҳам қўшилишди.
Ушбу жанжални парламентдаги хавфсизлик ходимлари аралашуви ниҳоясига етказган. Мажлис шу билан якунланганми ёки давом этганми маълумот берилмаган.
Аввалроқ, Туркия парламентида ҳам жанжал юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь