Арманистон Озарбайжонга қарши ҳудудий даъволаридан воз кечиши керак – Баку
Олам
−
30 Март 2023 4137 1 дақиқа
Баку яна бир бор Арманистон ҳукуматини Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволаридан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода тегишли баёнот билан чиқди.
Ҳожизода Никол Пашиняннинг баёнотлари минтақа воқелигини манипуляция қилишга қаратилган навбатдаги уриниш эканлигини таъкидлаган.
ТИВ матбуот котиби Озарбайжон халқаро тан олинган ҳудудларда Арманистоннинг ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олишга суверен ҳуқуққа эга эканлигини маълум қилган.
Ҳожизода яна бир қанча стратегик тепаликлар, асосий ва ёрдамчи йўллар, шунингдек, Лочин вилоятининг Жагазур ва Забуҳ қишлоқлари ўртасидаги кенг чегара ҳудудлари Баку назоратига ўтказилиши бўйича Арманистон томонининг салбий муносабатини ноаниқ деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ўзининг тажовузкор сўзлари ва ҳаракатлари билан (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғ арманларига қарши геноцидга, Арманистонга қарши янги тажовузга тайёрланаётгани бўйича баёнот билан чиққан эди.
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев жорий йилнинг 18 март куни Наврўз байрами муносабати билан Озарбайжон халқига Тертер тумани Талиш қишлоғидан қилган Мурожаатномасида Арманистон яна Озарбайжонга қарши ҳудудий даъволарни давом эттираётганини айтган эди.
Live
Барчаси