“Арманистон Озарбайжон билан тинчлик битимини тузишга тайёр”. Пашинян Баку жавоб бермаётганини рўкач қилди

Олам

image

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереваннинг Озарбайжон билан тинчлик шартномаси лойиҳасини имзолашга тайёрлигини билдирди. Аммо Баку бунга жавоб бермаяпти. Бу ҳақда бош вазир кеча, 21 апрель куни парламентда маълум қилган.

“Мен Озарбайжон томонига тақдим этган ҳужжатни имзолашга тайёрман, бироқ Озарбайжон буни қабул қилмаяпти. Биз нима қилишни ҳал қилишимиз керак. Бизда Арманистон келажагига оид қарорлар қабул қилиш учун етарлича легитимлик (халқ ишончи) ва мандат бор”, дейди у.

Маълумот учун, ўтган йили Ереван ва Баку Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи воситачилигида бўлажак тинчлик шартномасини муҳокама қила бошлаган. Ҳар икки давлат вақти-вақти билан ушбу шартнома матни бўйича таклифлар алмашди.

Эслатиб ўтамиз, Никол Пашинян сўнги қилган мурожаатида чегарада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти миссиясини жойлаштириш шартини маълум қилган эди. У КХШТнинг кузатувчи миссияси Арманистон-Озарбайжон чегарасига жойлаштирилса, у ўз самарасини кўрсатиши кераклигини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг