Арманистон Озарбайжон билан асирларни алмашди

Олам

image

Кеча, 15 сентябрь куни Арманистон чегарада Озарбайжон билан асирларини алмашди. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни журналистларга Арманистон ҳарбий бошқармаси матбуот котиби Арам Торосян маълум қилди. 

"Кеча [Арманистоннинг] Сюник вилоятида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Неркин Анд туманида ҳарбийларнинг жасадларини қайтариш бўйича олиб борилган иш пайтида қўлга олинган ходимини қайтарди. У озарбайжонлик ҳарбий асирга алмаштирилди”, дейди матбуот котиби. 

15 сентябрь куни Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳ билан биргаликда жанговар ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлганларнинг жасадларини қайтариш учун Озарбайжон билан чегарага борган қутқарувчи билан алоқа узилгани ҳақида хабар берди. 

Тўқнашувларда аввалига Озарбайжон томонидан 77 нафар, Арманистондан 105 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани айтилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 сентябрига ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари мамлакатнинг аҳоли пунктларини ўққа тутганини маълум қилди. Бакунинг қайд этишича, бу Ереваннинг "провокациялари"га жавобдир. Кейинроқ Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришгани ҳақида хабар берди, бироқ Арманистон ўқ узиш давом этаётганига ишора қилмоқда. 

Арманистон Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди, унда Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома, шунингдек, КХШТ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоидаларидан фойдаланиш учун Россиядан ёрдам сўрашга қарор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг