Арманистон Озарбайжон ҳарбийларининг позицияларини яна ўққа тутди

Олам

image

Кеча, 21 август куни Озарбайжон армиясининг Лочин вилояти ва Нахичеван автоном республикасидаги позицияси ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, Арманистон ҳудудидан турли калибрли қуроллардан Нахичеван автоном республикасидаги Садарак вилоятининг Қораоғоч ва Лочин вилоятининг Минкенд аҳоли пунктлари йўналишида ўқ отиш амалга оширилган. Озарбайжон армияси бўлинмалари ушбу ҳудудларда тегишли жавоб чораларини кўрган.

Шу билан бирга, ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзолари Тартер, Хўжайли ва Ағдам вилоятлари йўналишида жойлашган Озарбайжон қўшинлари позициялари олдида доимий истеҳкомлар ўрнатишга ҳаракат қилган.

Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида уларнинг иши дарҳол тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни минтақада патруллик қилаётган Европа Иттифоқи кузатувчилари ва уларнинг машинаси ўққа тутилганди. Ереван мазкур ҳаракатда Озарбайжон ҳарбийларини айблади. Расмий Баку эса буни рад этди. ЕИ миссияси эса ходимларига қарата ўт очилганини тасдиқлади, бироқ қайси томондан ўқ узилганига аниқлик киритмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг