Арманистон Қозоғистондаги вазиятдан хавотирда

Олам

image

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги террорчи гуруҳларнинг Қозоғистонга кириб бориши ҳақидаги хабарни хавотирли деб атади. Бу ҳақда вазирлик хабарига таяниб хабар берилган.

“Қозоғистондаги қуролли тўқнашувларни хавотир билан кузатмоқдамиз. Террорчи гуруҳларнинг кириб келиши ҳақидаги хабар хавотир уйғотмоқда. Биз зўравонликни кескин қоралаймиз ва у сиёсий муаммоларни ҳал қилиш йўли бўла олмаслигига ишончимиз комил”, дейилади ташкилот сайтида. 

ТИВ кейинги тўқнашувларнинг олдини олиш ва мамлакатда тинч сиёсий жараёнлар, жумладан, фуқароларнинг тинч митингларини ўтказиш ва сўз эркинлиги ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган бағрикенглик муҳитини тиклаш бўйича чоралар кўриш зарурлигини қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатилди, Россия контингентининг илғор бўлинмалари ўз вазифаларини бажаришга киришди. Тинчликпарвар кучлар таркибига Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон Қуролли Кучлари бўлинмалари кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистондаги вазият

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг