Армани Италияда ўз фабрикалари ишини тўхтатди

World

image

Модельер ва тадбиркор Жоржо Армани коронавирус сабаб Миландаги ўз офисини бир ҳафтага ёпди. Шунингдек, Ломбардия, Эмилия-Романья, Венето, Трентино-Альто-Адидже ва Пьемонтедаги фабрикалари ишини ҳам тўхтатди. Бу ҳақида ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мамлакатда ўтган кун ичида COVID-19 вирусига 152 киши чалинган, уч киши ҳаёт билан видолашган.

AP маълумотларига кўра, дизайнер 23 февраль куни Миланда бўлиб ўтган мода ҳафталигида ўз намойишини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни буюрди ва ушбу тадбирда меҳмонлар қатнашмаган.
 


Rate Count

49

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends