“Арқадағ” Ўзбекистонга келади
Жамият
−
22 Ноябрь 2019 7950 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йил 28 ноябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқади.
Президентлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.
Туркманистон Президенти 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь