“Арқадағ” неварасига атаб қўшиқ ёзди

Олам

image

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов невараси Керимгули Бердимуҳамедовнинг тўйи шарафига қўшиқ ёзди. Қўшиқ матни TDH давлат ахборот агентлиги ва “Neytral Turkmaniston” ҳукумат газетаси томонидан чоп этилди.

“Turkmenportal” хабарига кўра, ушбу қўшиқ Туркманистонда хизмат кўрсатган артист Давлат Аманлиқов томонидан ижро этилган.

“Turkmen.news” нашрининг ёзишича, “Ёшларга табриклар” деб номланган қўшиқ собиқ президентнинг невараси Керимгули Бердимуҳамедовга тўғридан-тўғри бағишланмаган, унинг исми умуман тилга олинмаган. Бироқ шеърда неварасини тўй билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 февраль куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг ўғли Керимгули Бердимуҳамедовнинг тўйи “Арқадағ” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Керимгули Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тўнғич ўғли. У 2002 йилда таваллуд топган. Сердар Бердимуҳамедовнинг ундан ташқари 3 нафар қиз фарзанди бор. Янги куёв отаси ва бобоси билан давлат телевидениеси хабарларида тез-тез намойиш этилади. У шеър ва мусиқа ёзиши билан танилган. 2022 йил июнь ойида Керимгули отаси билан кичик Ҳажга борган. Бироқ келин ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Керимгули Бердимуҳамедов қўшиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг