“Арқадағ” хонадонида тўй бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 26 февраль куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг ўғли Керимгули Бердимуҳамедовнинг тўйи “Арқадағ” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Хроника Туркманистан” хабар берди.

Қайд этилишича, тўй сабабли Туркманбоши, Гарашсизлиқ, Битараплик ва Арчабиль хиёбонлари тўсиб қўйилган. Полиция ходимлари Ашхободда, шунингдек, Чоганли туманига олиб борувчи катта йўлда навбатчилик қилган.

Туркман урф-одатларига кўра, Керимгулининг ота-онаси ва бувиси Огулгерек Бердимуҳамедова қизнинг уйига бориб, унга рўмол боғлаб, тақинчоқлар беришган. Куёвнинг қариндошлари Херрикгала қишлоғига келгунига қадар келиннинг қўшниларидан кечгача уйларини тарк этишлари сўралган. Маълум қилинишича, куёв кортежида 10 та машина бўлган.

Маълумот учун, Керимгули Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тўнғич ўғли. У 2002 йилда таваллуд топган. Сердар Бердимуҳамедовнинг ундан ташқари 3 нафар қиз фарзанди бор. Янги куёв отаси ва бобоси билан давлат телевидениеси хабарларида тез-тез намойиш этилади. У шеър ва мусиқа ёзиши билан танилган. 2022 йил июнь ойида Керимгули отаси билан кичик Ҳажга борган. Бироқ келин ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй Сердар Бердимуҳамедов Керимгули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг