“Арқадағ” комадами? Президентнинг соғлиғи ҳақида расмий маълумот берилди
Олам
−
21 Сентябрь 2021
23723Аввалроқ, баъзи оммавий ахборот воситалари Туркманистон Президенти Бердимуҳаммедовнинг комага тушиб қолгани ҳақида хабар берганди.
Ўз ўрнида, мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ушбу хабарларни рад этди. РИА Новости нашрининг дипломатик ваколатхонадаги манбаларига таяниб ёзишича, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида бир қатор оммавий ахборот воситаларининг маълумотлари мутлақо ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Қайд этилишича, Бердимуҳаммедов куни кеча, 20 сентябрь куни видеоанжуман шаклида йиғилиш ўтказган.
“Кеча Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг рақамли тизим бўйича кенгайтирилган йиғилишини ўтказди, унда давлат ҳаётининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва бир қатор ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди”, дейилади мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси хабарида.
Элчихона, шунингдек, Туркманистон Президенти иштирокидаги сўнгги воқеалар ҳақидаги маълумотларни “turkmenistan.gov.tm” веб-сайтида топиш мумкинлигини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, тез орада Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти.
Маълумот ўрнида, аввал ҳам Туркманистон Президентининг вафот этгани ва бу сир сақланаётгани ҳақида норасмий хабарлар тарқалганди. Бироқ, кейин Гурбангули Бердимуҳамедов “Altyn Asyr” телеканалида кўриниш берган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15