Арипов Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам парвозларни кўпайтиришни таклиф қилди
Local
−
23 June 2021 4900 1 minute
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг ҳукумат раҳбарлари даражасидаги иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Россияга мунтазам авиапарвозлар сонини ҳафтасига 14 тагача кўпайтиришни таклиф қилди. Ҳозирда бундай рейслар 4 та.
“Шунингдек, биз талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича мамлакатларимиз ўртасида йўловчи темир йўл алоқаларини босқичма-босқич тиклашни мақсадга мувофиқ деб биламиз”, деган Арипов.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси тез орада 10 млрд долларга етишини айтиб ўтган.
Ўз навбатида, РФ Бош вазири Михаил Мишустин икки давлат ўртасида истиқболли соҳаларда кооперацияларни кенгайтиришга чақирган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August