Арипов Ўзбекистон ва Россия савдо айланмаси белгиланган маррага етишини айтди

Олам

image

Россия ва Ўзбекистон орасидаги савдо алоқалари ҳажми яқин орада 10 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун Москвада бўлиб ўтган Россия – Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг 2-йиғилишида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Бош вазири айтишига қараганда, пандемияга қарамасдан, йил бошидан буён Ўзбекистон ва Россия орасида савдо ҳажми 15 фоиз ўсиши кузатилмоқда.

“Савдо ҳажми ўсишда давом этган тақдирда биз яқин орада, белгиланган марра – 10 миллиард долларга етамиз”, дейди Арипов.

Маълумот учун, бугун 22 июнь куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Учрашув якунида Россия ва Ўзбекистон ўртасида 12 та шартнома ва келишувлар имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Россия Бош вазири Михаил Мишустин Россия Ўзбекистон билан кўплаб соҳаларда амалий тажриба алмашишга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, РФ ҳукумат раҳбари Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни ривожлантириш кераклигини қўшимча қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг