Арипов билан ЙТҲга учраган Султонов яна мансабга қайтди
Жамият
−
18 Май 2023
21041Собиқ Энергетика вазири Алишер Саидаббасович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Алишер Султонов 2019 йилдан 2022 йилнинг апрелига қадар Энергетика вазири лавозимида фаолият юритди.
У 1967 йилда туғилган. А.Ф.Можайский номидаги ҳарбий-муҳандислик институтини тамомлаган. 1996−1998 йилларда “Ўзнефтқайтаишлаш” компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича шартномани бажариш бўйича дирекциясининг ускуна ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда қабул қилишни назорат қилиш бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаган.
1998−1999 йилларда Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилишида бош мутахассис, 1999−2002 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси Шўртан қурилиши бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
2017 йилдан 2019 йилга қадар Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва ўша вақтдаги Бош вазир маслаҳатчиси – Энергетика вазири Алишер Султонов ўтирган автомобиль Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган эди.Султоновга чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши ташҳиси қўйилганди.
Ушбу ҳодиса Алишер Султоновнинг жисмоний ҳолатида ўз асоратини қолдирган. У автоҳалокатдан икки кун ўтиб, 2018 йилнинг 21 август куни жарроҳлик амалиёти учун Германияга жўнаб кетган эди. Шундан кейин ҳам Султонов кўплаб тадбирларда ҳассада кўриниш берган.
LiveБарчаси