Ариқдан мурдаси топилган боланинг ўлимига нима сабаб бўлди? Янги маълумотлар очиқланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида ариқ четидан мурдаси топилган 3 яшар боланинг ўлимига сувда оқиб кетгани сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди. 

Айтилишича, 2020 йилда туғилган бола уй олдидан ўтувчи ариққа эҳтиётсизлик қилиб тушиб кетган. У маълум бир масофагача оқиб борган ва маҳаллий фуқаролар томонидан сувдан чиқариб олинган. Тез-тиббий ёрдам ходимларининг уринишларига қарамай, бола вафот этган.

Воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилганда, гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан ушбу ариқда 20-30 сантиметр баландликда сув оқиб ўтгани аниқланган.

“Бу кучли сув оқими эмас, фақатгина ёш болани оқизиб кетиш кучида бўлган”, дейди ФВБ ходими.

Самарқанд вилояти Гидрометеорология бошқармаси томонидан олинган маълумотга кўра, Ургут туманида кеча, 3 апрель куни соат 10:00 дан 14:00 гача 12,3 миллиметр ёмғир ёғган, бу эса сел ва сув тошқинларининг келиб чиқишига сабаб бўла олмайди.

“Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг сел келиши оқибатида оқиб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу асоссиз, нотўғри маълумотлар ҳисобланади. Бу ҳолатда ёш бола эҳтиётсизлиги сабаб оқиб кетган”, дея таъкидлади ФВБ ходими.
Шунингдек, у ота-оналардан фарзандларига нисбатан эътиборли бўлишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги ариқ четидан 3 яшар боланинг мурдаси топилиб, унинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг