Аргентиналик футболчи Леопольдо Луке вафот этди 

Спорт 2171
image

Аргентиналик футболчи, 1978 йилда Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Леопольдо Луке кеча, 15 февраль куни 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциациясининг Twitter'даги саҳифасида хабар берилган. 

"Хайр чемпион!" деб ёзилган ташкилот хабарида. 

Клубдаги фаолияти давомида Луке "Сантос", "Ривер Плейт", "Расинг", "Росарио Сентраль", "Унион Санта-Фе", "Чакарита Хуниорс" ва "Текстиль Мандийю" клубларида ўйнаган. 

Аргентина терма жамоаси таркибида у 44 та учрашувда қатнашган ва уларда 22 та гол урган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.1
t
×