Аргентиналик “апачи” Қатар мундиали фаворитларини маълум қилди

Спорт 2040
image

“Манчестер Сити” ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қайси жамоалар фаворит эканлигини айтиб ўтди.

“Мен учун асосий фаворит - Аргентина. Жамоанинг сўнгги ўйинларидан хурсандман. Бундан ташқари, Бразилияни унутмаслик керак. Неймар ўзини ижобий томондан кўрсата олса, жамоада муваффақиятга эришиш имконияти катта. Францияни ҳам грандлар қаторига қўшиш мумкин, гарчи французларда жароҳатлар муаммоси кўпайган бўлса-да. Шунингдек, Испанияни чемпионликка асосий номзод жамоалар рўйхатига киритаман", дейди Карлос.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Карлос Тевес футболчи сифатида Аргентина терма жамоаси сафида умумий 76 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та голга муаллифлик қилди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×