Аргентинадаги футбол ўйинида 11 та қизил карточка кўрсатилди

Спорт

image

7 ноябрга ўтар кечаси Аргентинада Чемпионлар кубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Битта ўйиндан иборат финалда “Бока Хуниорс” ва “Расинг” жамоалари тўқнаш келди. Қизиғи, “Бока Хуниорс” кўп сонли четлатишлар туфайли ўйинни давом эттира олмади.

“Бока Хуниорс” таркибида етти нафар футболчи (бештаси майдонда, иккитаси захирада), шунингдек, бош мураббий Уго Ибарра ҳакам томонидан четлатилди. “Бока”нинг майдонда етти нафар футболчиси қолмагани боис бош ҳакам учрашувни эртароқ тугатди. Шу тариқа, жами ўйинда 10 нафар футболчи ва бир мураббий қизил карточка олди.

Ўйин 2:1 ҳисобида “Расинг” фойдасига ҳал бўлди. 

Маълумот учун, Чемпионлар кубоги анъанавий тарзда мамлакат чемпиони ва Аргентина профессионал лига кубоги соҳиби ўзаро тўқнаш келадиган мусобақа ҳисобланади. “Бока Хуниорс” иккала турнирда ҳам ғолиб чиқди. Шунинг учун Чемпионлар кубоги учун ўйинга иккинчи йўлланма “Расинг2 (Аргентина чемпионати кумуш медали соҳиби)га насиб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Argentina Boka Xuniors

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг