Аргентинада ваҳимали зилзила содир бўлди

Олам

image

Аргентинанинг Сан-Хуан вилоятида 6,4  балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда "Tiempo de San Juan" маълумот берган. 

Зилзила натижасида бутун ҳудуд бўйлаб электр узилган, маҳаллий аҳоли кучли ваҳима таъсирида уйларидан қочиб кетган, йўлларда катта ёриқлар пайдо бўлган.

Ҳодиса бугун, 19 январь куни ярим тунда (Тошкент вақти билан соат 08:00да) содир бўлган. 

Зилзила эпицентри Медиа-Агуа шаҳрида 128 км чуқурликда жойлашган. 

Манбада ёзилишича, кучсизроқ силкинишлар дастлабки зилзиладан 20 дақиқа ўтгач ҳам давом этган, улар, айниқса, Кордова ва Буэнос-Айресда сезилган.

Зилзила натижасида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар очиқланмаган. 

Маълумот ўрнида, 1940 йилларнинг ўрталарида ҳам Аргентинанинг айнан шу ҳудудида кучли зилзила содир бўлган, натижада 10 минг киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг