Аргентинада Президент ислоҳотларига қарши намойишлар тартибсизликка айланиб кетди
Олам
−
13 Июнь
3690Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда Президент Хавьер Милейнинг ислоҳотларига қарши норозилик намойиши пайтида оммавий тартибсизликлар содир бўлди. Бу ҳақда “El Pais” нашри хабар берди.
Манбага кўра, намойишлар кеча, 12 июнь куни содир бўлган. Тартибсизликлар пайтида бино яқинида минглаб одамлар тўпланган.
Келтирилишича, аввалига намойиш тинч ўтган. Аммо кейин намойишчилар тош ва “молотов коктейли” отишни бошлаган. Шундан сўнг, полиция воқеага аралашишга мажбур бўлган. TN нашрининг ёзишига қараганда, хавфсизлик кучлари оломонга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва уларга қарата резина ўқлар отган.
“El Pais” нашрига кўра, тўқнашувлар вақтида камида 30 киши ҳибсга олинган, ўнлаб одамлар яраланган. ТN маълумотлари эса 33 нафар одам ҳибсга олинганлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, телеканал намойишчилардан икки нафари машина ўғирламоқчи бўлган вақтда қўлга олинганлигини маълум қилди.
Сенат норозиликларга қарамай, йиғилганлар қарши чиққан, иқтисодиётни тартибга солишни бекор қилишга қаратилган асосий қонунни маъқуллаган. Аргентина мухолифати эса “иқтисодий монополиялардан фақат аҳолининг умумий аҳволи оғирлашади” деб ҳисоблайди.
Хавьер Милей маъмурияти намойишчиларни “террорчилар” деб атаб, уларни давлат тўнтаришига уринишда айблаган.
Маълумот учун, Аргентинада Президент ислоҳотларига қарши оммавий норозилик намойишлари бир неча ойдан бери давом этмоқда. Конгресс аъзолари сайланган Президентнинг айрим ислоҳотларини конституцияга зид деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида TikTok юлдузи Аргентина Президенти лавозимида иш бошлаганди. Шунингдек, у, яқин ойларда 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15