Аргентина Президенти 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчи

Олам

image

Аргентина Президенти Хавьер Милей яқин ойларда 70 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда "La Política Online" нашри хабар берди.

“Биз 50 минг давлат ходимини ишдан бўшатгандик, улар билан шартномалар бекор қилинди. Биз яна 70 минг давлат хизматчисини ишдан оламиз", деган Аргентина Президенти Лотин Америкаси иқтисодчилари форуми ёпилишида.

Нашрнинг ёзишича, ҳукумат 31 мартда тугайдиган ўн минглаб "кераксиз" келишувлардан ҳам қутилмоқчи.

Маълумот учун, 2023 йил 27 декабрда ҳам Аргентина ҳукумати 2023 йилда ишга қабул қилинган 5 мингдан ортиқ давлат хизматчиси билан шартномаларни янгиламаганди. Қолганлари 90 кун давом этган аудитдан ўтказилди. Ушбу чора қонуний квота бўйича ишга қабул қилинган ёки "иш учун муҳим" деб ҳисобланган ходимларга таъсир қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли TikTok юлдузи, иқтисодчи Хавьер Милей  Аргентина Президенти лавозимида иш бошлаганди. У Марказий банкни тугатмоқчи ва миллий валюта песо ўрнига АҚШ долларидан фойдаланишни таклиф қилгани билан кўпчиликнинг эътиборига тушганди. 

Ҳатто у сайловолди кампанияси давомида Россия, Хитой ва Бразилиянинг "коммунистик" ҳукуматлари билан алоқаларни узиш режасини ҳам эълон қилган.

Ўз ваъдаларидан бирига вафо қилган Милей Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Президентларига йўллаган мактубларида BRICS давлатлараро ассоциациясига аъзо бўлиш таклифини расман рад этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Хавьер Милей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг