TikTok юлдузи Аргентина Президенти лавозимида иш бошлади

Олам

image

Аргентинадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган ва ўзини анархо-капиталист ва либертар деб таърифлаган иқтисодчи Хавьер Милей Буэнос-Айресдаги инаугурация маросимидан сўнг ўз вазифасига киришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Сайлов кампанияси давомида Милей сиёсий институтни коррупциядан тозалашга, пул чоп этишда ва инфляцияни кучайтирганликда айблаган Марказий банкни йўқ қилишга ва тез қадрсизланаётган песо курсини АҚШ долларига алмаштиришга ваъда берганди.

Бироқ Милей инаугурация нутқида мамлакат қаттиқ тежамкорлик чораларига дуч келишини айтган.

“Афсуски, сизга яна бир бор айтишим керак: пул йўқ. Асосийси, тежамкорлик чораларига ва шок терапиясига муқобил вариант йўқ. Биз биламизки, қисқа муддатда вазият янада ёмонлашади. Аммо ўшанда саъй-ҳаракатларимиз самарасини кўрамиз”, дейди у.

Сочлари тўзғиган 53 ёшли TikTok юлдузи, мусиқачи, иқтисодчи ва телебошловчи АҚШ ва Бразилиянинг собиқ президентлари Дональд Трамп ва Жаир Болсонаро билан солиштирилади.

Сайлов кампаниясининг биринчи қисмида Милей "АҚШ доллари учун касал песодан воз кечишга" чақирган ва "инфляция саратони"ни тугатиш учун Марказий банкни ёқишга ваъда берган.

Шунингдек, абортга, қуролга эгалик қилишга қарши чиқади, Аргентинанинг асосий савдо ҳамкорлари Хитой ва Бразилия билан алоқаларни узишга интилади.

Қайд этиш керакки, сайловда ноодатий номзоднинг ғалабаси кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

Таҳлилчилар фикрича, аргентиналиклар сиёсий янги келганнинг ғояларини у мамлакатда давом этаётган иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради деган умидда қабул қилган.

Милейнинг инаугурация маросимига келган хорижлик меҳмонлар орасида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам бор эди. Бу унинг Лотин Америкасига Россиянинг Украинага уруши бошланганидан бери биринчи ташрифидир. Милей аввалроқ бир неча бор Украинани қўллаб-қувватлаб, Россия агрессиясини қоралаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Хавьер Милей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг