Аргентинада АЭСдаги ёнғин туфайли 20 млнга яқин одам электрсиз қолди

Олам

image

Аргентинада яйловдаги ёнғин Atucha I атом электр станциясини ишдан чиқарди. Оқибатда 20 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Бу ҳақда “La Nacion” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 март куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида мамлакат шимоли-ғарбидаги яйловларда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида Atucha I АЭСининг 3 та юқори вольтли электр линиялари ёниб кетган. Шундан сўнг, АЭС тўхтатиб қўйилган. Пойтахт Буэнос-Айрес ва яна 11 та провинция электрсиз қолиб кетган.

Мамлакат Энергетика вазирлигига кўра, 6 миллионга яқин уй хўжалиги ёки 20 миллион киши электр тармоғидан узилган. Бу умумий истеъмолчиларнинг 40 фоизига яқинини ташкил этади.

2022 йил ҳолатига кўра, Аргентинада 46 миллион киши яшайди.

Atucha I атом электр станцияси Буэнос-Айрес шаҳридан 100 километр узоқликда, Лима шаҳридаги Парана-де-лас-Пальмас дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Унинг қурилиши 1968 йил июнь ойида бошланган. 1974 йил июнь ойида объект фойдаланишга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин АЭС Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг