Аргентинада АЭСдаги ёнғин туфайли 20 млнга яқин одам электрсиз қолди
Олам
−
02 Март 2023
2373Аргентинада яйловдаги ёнғин Atucha I атом электр станциясини ишдан чиқарди. Оқибатда 20 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Бу ҳақда “La Nacion” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 март куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида мамлакат шимоли-ғарбидаги яйловларда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида Atucha I АЭСининг 3 та юқори вольтли электр линиялари ёниб кетган. Шундан сўнг, АЭС тўхтатиб қўйилган. Пойтахт Буэнос-Айрес ва яна 11 та провинция электрсиз қолиб кетган.
Мамлакат Энергетика вазирлигига кўра, 6 миллионга яқин уй хўжалиги ёки 20 миллион киши электр тармоғидан узилган. Бу умумий истеъмолчиларнинг 40 фоизига яқинини ташкил этади.
2022 йил ҳолатига кўра, Аргентинада 46 миллион киши яшайди.
Atucha I атом электр станцияси Буэнос-Айрес шаҳридан 100 километр узоқликда, Лима шаҳридаги Парана-де-лас-Пальмас дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган. Унинг қурилиши 1968 йил июнь ойида бошланган. 1974 йил июнь ойида объект фойдаланишга топширилган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь