Аргентина ўртоқлик ўйинида Мавританияни мағлуб этди
Спорт
−
28 Март 992 1 дақиқа
Бугун, 28 март куни Аргентина терма жамоаси Мавританияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиқди. Унда амалдаги жаҳон чемпионлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда дастлаб 17-дақиқада Энцо Фернандес ҳисобни очди. Шундан сўнг 32-дақиқага келиб, Нико Пас жамоасининг 2-голига муаллифлик қилди. Учрашув якунига яқин 90+4-дақиқада Мавритания футболчиси Жордан Лефор ҳисобни қисқартирди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси учрашувнинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди, бироқ гол уришга эриша олмади.
Дастлаб, 27 март куни Испания ва Аргентина ўртасида Қатар Финалиссима учрашуви бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, минтақадаги беқарорлик сабаб ушбу учрашув бекор қилинганди.
Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпионлари навбатдаги учрашувда жорий йилнинг 1 апрель куни Замбияга қарши майдонга чиқади.
Live
Барчаси04 Апрель