Аргентина Президенти Трамп билан учрашди
Олам
−
15 Ноябрь
2228Аргентина Президенти Хавьер Милей америкалик сиёсатчининг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференцияси доирасида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда Жанубий Америка республикаси раҳбари матбуот хизмати Х’даги саҳифасида хабар берди.
Давлат раҳбари девони “Президент Хавьер Милей сайланган президент Дональд Трамп ва тадбиркор Илон Маск билан” деган сарлавҳали суратни чоп этди.
“Учрашувда Аргентина Президенти девони бош котиби Карина Милей ва ташқи ишлар вазири Херардо Вертейн ҳам иштирок этди”, деб хабар берди матбуот хизмати.
Милейнинг конференциядаги нутқи ҳам чоп этилди, унда у яна бир бор Трампни ғалабаси билан табриклади ва социализмни танқид қилди. Видеодан кўриниб турибдики, Аргентина Президентининг нутқи дастлаб режалаштирганидан ҳам қисқароқ бўлган.
Бу Милейнинг 2023 йил декабрида лавозимга киришганидан бери АҚШга еттинчи сафари. Давлат раҳбари либерал демократик давлатлар ва Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Исроилни Аргентинанинг устувор ҳамкорлари деб билишини бир неча бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина Президенти Хавьер Милей ҳокимят тепасига келгандан сўнг Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Президентларига йўллаган мактубларида BRICS давлатлараро ассоциациясига аъзо бўлиш таклифини расман рад этганди. Кейинчалик у Аргентинанинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь