Арда Гулер “Реал”да қайси рақамни танлагани маълум бўлди

Спорт

image

18 ёшли туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гулер “Реал Мадрид”да 24 рақамида тўп тепадиган бўлди. Бу ҳақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, “турк Месси”си эски жамоасидаги 10-рақамни эмас балки шу вақтга қадар бошқа футболчига тегишли бўлган 24 рақамини эгаллади. “Реал”да бу рақам испаниялик ҳимоячи Хесус Валехога тегишли эди. Валехо июнь ойининг ўрталарида жамоага янги келган Жуд Беллингем фойдасига 5 рақамидан воз кечганди. Энди янги мавсумда Валехо 25 рақами остида ўйнайдиган бўлди.

Жорий йилнинг 5 июль куни клуб билан келишувга эришган Гулер 6 йиллик шартнома асосида “Фенербахче”дан “Реал Мадрид” сафига келиб қўшилди. Бугун, 7 июль куни у жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди ва расмий таништирув маросимида қатнашди. 

Маълумот учун, “Реал Мадрид” футболчи эвазига “Фенербахче”га 20 миллион евро тўлади. Шунингдек, “Фенербахче” Гулернинг кейинги трансферидан 20 фоиз даромадни ўзиники қилиб олади. Таъкидлаш жоизки, Арда Гулер ўтган мавсум 35 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арда Гулер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг