Араухо Ўзбекистонга қарши ўйнамайди – ОАВ

Спорт

image

“Барселона” футболчиси Рональд Араухо Малайзияга боришдан озод қилинди. Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса уни Осиёда Доминикан Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида қатнашиш мажбуриятидан озод этди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

26 ёшли марказий ҳимоячи Араужо халқаро танаффус арафасида узоқ сафарга бориши керак эди. Уругвай 10 октябрь куни Доминикан Республикаси, 13 октябрда эса Ўзбекистон миллий терма  билан Малайзияда учрашиши режалаштирилган. Каталония пойтахтидан Куала-Лумпургача бўлган масофа 10 567 километрни ташкил этади ва бу самолётда тахминан 17 соатлик парвозни англатади. Шу боис Бьелса Араужо каби муҳим футболчини ортиқча чарчаш ва хавф-хатардан асраш мақсадида сафардан четда қолдиришни маъқул кўрди.

Бундан ташқари, Бьелса Федерико Вальверде (“Реал Мадрид”) ва Дарвин Нуньес (“Ал-Ҳилол”)ни ҳам чақирмади. Бу қарор “Барселона” бош мураббийи Ханси Флик учун енгиллик яратади, чунки у жамоасининг энг ишончли ҳимоячиларидан бирини вақтинча йўқотмайди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 13 октябрь куни Малайзияда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайт ва Уругвайга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Рональд Араухо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг