Австриядаги ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олди

Жамият

image

Австрияда Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Авазбек Хожиметов маълум қилди.

“Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида”, деди Хожиметов.

Аввалроқ, Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавирус юқтириб олгани хабар берилганди.

Маълумот учун, Австрияда 6001 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 42 нафари вафот этган ва 9 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг