Apple янги iPad моделларини қачон тақдим этиши маълум бўлди
Технология
−
18 Март 2021
3438Американинг Apple корпорацияси жорий йилнинг апрель ойида янги iPad моделларини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда "Bloomberg" манбаларга асосланиб хабар берган.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, компания такомиллаштирилган процессор ва такомиллаштирилган камераларни қўшиб, iPad Pro линиясини янгилашни режалаштирмоқда.
Янги моделлар ҳозирги iPad Pro'га ўхшаш бўлади, яъни, уларнинг экрани ўлчами ҳам 11 ва 12,9 дюймга тенг бўлади.
Компания шунингдек, ушбу гаджетларнинг катта версияси дисплейларини mini-LED технологияси билан жиҳозламоқчи, бу эса тасвирларни янада ёрқинроқ қилади.
Манбаларга кўра, ишлаб чиқувчилар янги планшетни синовдан ўтказишда Thunderbolt коннекторидан фойдаланган.
"Ушбу порт ёрдамида қурилмага қўшимча мониторларни, ташқи қаттиқ дискларни ва бошқа қурилмаларини улаш мумкин бўлади", деб таъкидлаган агентлик.
Apple вакиллари эса ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.
LiveБарчаси