Telegram
Биринчи билинг!
Технология
−
28 Январь 2021
4450Apple компанияси ўз тарихида илк бор бир молиявий чоракда 100 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди. Бу ҳақда "CNBC News" хабар берган.
Apple ўзининг 2021 молия йили учун биринчи чоракдаги даромадлари тўғрисидаги декларациясида энг юқори даромадни қайд этган, яъни 111,4 миллиард доллар.
Қайд этилишича, савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошган.
Аввалроқ, дунёда Apple қурилмаларининг фаол ўрнатилган базаси 1,65 млрдга етгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Apple Amazon ва Google’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат брендга айланиб олгани ҳам айтилганди.
Маълумот учун, 1976 йилда ташкил этилган Apple компанияси iPhone, iPad, iMac, MacBook, iPod ва бошқа юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаради.
LiveБарчаси