Apple раҳбари Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар ажратади
Олам
−
04 Январь
2197Apple компанияси раҳбари Тим Кук АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурация маросимига шахсан 1 миллион доллар пул бермоқчи. Бу ҳақда “Axios” хабар берди.
Маълум қилинишича, бу пуллар Трамп ва Кук ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликни акс эттиради. Ушбу ҳамкорлик доирасида Трамп биринчи президентлик муддати давомида Apple раҳбари билан кўплаб учрашувлар уюштирган.
“Кук юртига садоқатли инсон сифатида инаугурация жараёнини Американинг буюк анъанаси сифатида кўриб, бирлашув руҳи билан ёрдам бермоқда. Apple компанияси эса бу жараёнда молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштирмаган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, бошқа технология компаниялари, жумладан, Amazon, Meta, Uber ва OpenAI раҳбарлари ҳам инаугурация учун катта миқдорда маблағ ажратган.
Маълумот учун, Apple компанияси Америка иқтисодиётига катта ҳисса қўшган ҳолда, дунёдаги энг йирик солиқ тўловчиларидан бири саналади.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг инаугурацияси жорий йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади. Трамп ушбу маросимга бир қанча давлат раҳбарлари, жумладан, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Аргентина Президенти Хавьер Милей, Италия Бош вазири Жоржия Мелони ва Сальвадор Президенти Найиб Букелени таклиф қилган.
LiveБарчаси
06 Январь