Аpple Маскнинг қўрқувларига барҳам берди

Технология

image

Аpple бош директори Тим Кук Тwitter’ни Аpp Store иловасидан олиб ташлашни режалаштирмаганига компания бош директори Илон Маскни ишонтирган. Бу ҳақда Кук кеча, 30 ноябрь куни Маск билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтган. 

Учрашув чоғида, бошқа масалалар қаторида, Тwitter’нинг Аpp Store’дан олиб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги тушунмовчилик ҳам ҳал қилинган. Тим Аpple ҳеч қачон бундай имкониятни кўриб чиқмаганлигини аниқ айтган.

Илон Маскнинг ўзи ҳам 30 ноябрь куни Тим Кук билан учрашгани ва самарали суҳбатлашганларини маълум қилган.

Маск аввалроқ Apple Twitter иловасини Аpp Store’дан олиб ташлаш билан таҳдид қилгани ҳақида даъво билан чиққан эди. Бундан ташқари, Маск Аpple ўз платформасида реклама қилишни деярли тўхтатганини таъкидлаб, бу компания “сўз эркинлигини ёмон кўрадими?” деган саволни берди. 

Шунингдек, дунёнинг энг бой одами ўзининг Тwitter’даги саҳифасида Аpple ўз фойдаланувчиларига нисбатан барча цензура ҳолатларини оммага эълон қилиши кераклиги бўйича сўровнома ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тим Кук Илон Маск

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг