АПЛда етакчи ўзгарди. Сульшер ҳакамни айбламоқда

Спорт 2418
image

Англия Премьер Лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Юнайтед” аутсайдер ҳисобланган “Шеффилд Юнайтед” клубига 1:2 ҳисобида ўйинни бой берди. Натижада МЮ АПЛ етакчилигини “Манчестер Сити”га бериб қўйди.

Ўйиндан сўнг, “қизил иблислар” мураббийи ўз фикрларини билдирди. 

“Жуда хафаман. Билли Шарп Давид Де Хеага урилиб кетди. Марсьялнинг ҳисобланмаган голида эса ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганди. Ҳакам иккита хатога йўл қўйди. Иккинчи голда жуда бепарво ўйнадик. 3-4 та нотўғри қарор қабул қилдик, бу бизга хос эмас. Ўзимизга ачинишга вақт йўқ. Шанба куни навбатдаги ўйин “Арсенал”га қарши бўлиб ўтади. Бу мағлубиятни унутиб, хулоса чиқаришимиз ва давом этишимиз керак”, дейди Сульшер.  

Маълумот ўрнида, ушбу ўйинни Питер Бэнкс бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.

Айни вақтда Англия чемпионатида турнир жадвали қуйидагича кўринишда:

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.1
t
×