Анжелина Жоли 7-фарзандни асраб олмоқчи

Маданият-санъат

image

Голливуднинг машҳур юлдузи Анжелина Жоли яна фарзанд асраб олиш ҳақида ўйлаб кўрмоқда. Бу ҳақда Россиянинг "Spletnik.ru" нашри хабар берди.

Актриса 2014 йилда яна бир маҳоратли актёр Бред Питт билан турмуш қурган ва юлдузли жуфтлик орадан кўп вақт ўтмай, 2016 йилнинг кузида ажрашган эди. Яқин йилларга қадар давом этган ажрим масалаларидан бироз дам олган актёрлар энди яна ўзларига эътибор беришни бошлаган. Хусусан, Анжелина яна фильмларда роль ўйнашни, хайрияларда қатнашишни бошлади. Айни кунларда эса у 7-фарзандни асраб олиш масаласини ўйлаб кўрмоқда.

Актриса яқинда Ямайкага учиб кетган. Тахминларга кўра, Анжелина болани ўша ердаги маҳаллий болалар уйларидан биридан олиши мумкин.

Бола асраб олиш қарорининг қабул қилинишига актрисанинг ёлғиз қолиш хавотири сабаб бўлиши мумкин. Чунки дастлаб асраб олинган 3 нафар бола мустақил катта ҳаётга қадам қўйиш арафасида. Тез орада 17 ёшли Шилоҳ уйни тарк этади.

Маълумот ўрнида, "Madeformums.com" сайтининг берган маълумотларига кўра, 2006 йилда туғилган Шилоҳ Ноувел ҳамда 2008 йилда дунёга келган эгизаклар Кнох Леон ва Вивиенне Марчелине жуфтликнинг биологик фарзандларидир.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Анжелина Жоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг