Антирекорд: Россияда бир ҳафтада неча киши коронавирус қурбони бўлгани айтилди
Олам
−
18 Июль 2021
11091Сўнгги етти кун ичида Россияда коронавирус билан касалланиш деярли ўсишдан тўхтади, аммо ўлим ҳолатлари бўйича рекорд тўртинчи ҳафта кетма-кет янгиланмоқда. Бу ҳақда Москва тезкор штаби маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Қайд этилишича, штаб сўнгги етти кун ичида 5 417 та ўлимни қайд этган. Бу пандемия бошланганидан бери янги рекорддир. Олдинги рекорд — 5 077 ўлим эса ўтган ҳафта қайд этилган.
Шунингдек, Москва мэри Сергей Собянин бир ой ичида коронавирус билан касалланганлар ва шифохонага ётқизилганлар аввалги энг юқори кўрсаткичларга нисбатан икки баравар камайганини маълум қилган. Бироқ, унинг таъкидлашича, Москвадаги вазият қийинлигича қолмоқда.
Шаҳар мэри коронавирус билан касалланган ва эмланган ҳар бир киши ҳақида расмийлар батафсил маълумот олишини қўшимча қилган.
Аввалроқ, Россия аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар бергандик.
Пандемия бошланганидан буён Россияда 5 958 133 та коронавирус касаллиги қайд этилган. Ушбу даврда 148 419 киши вафот этган, 5 341 231 киши соғайиб кетган.
LiveБарчаси