Россия коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилди 

Олам

image

Россия аниқланган коронавирус ҳолатлари бўйича дунёда тўртинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари дарак беради.  

“Россия Федерациясида 2020 йил 3 январдан 2021 йил 13 июль соат 17:55 гача 5 833 175 COVID-19 касаллиги ва 144 492 ўлим ҳақида ЖССТга хабар берилган. 2021 йил 6-июль ҳолатига кўра, мамлакатда 42 830 589 доза вакцина қўлланилган”, дейилган сайт хабарида. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатида Россия 5 700 017 ҳолат аниқланган Франциядан олдинга чиқиб олган. 

Рўйхатда Бразилия 19 миллиондан ортиқ касаллик билан учинчи, Ҳиндистон 30,9 миллион ҳолат билан иккинчи, АҚШ эса 33,5 миллион касаллик билан биринчи ўринни эгаллаган. 

Аввалроқ, Россияда бир суткада COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлими бўйича янги рекорд қайд этилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия коронавирус

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг