Хурсандчилик узоққа чўзилмади. Антирекорд ҳам янгиланди

Жамият 38328
image

Аввалроқ, бир кунда 600 га яқин коронавирусдан соғайиб, кунлик рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдик. Хурсандчилик узоққа чўзилмади.

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистонда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1457
Рейтинг: 3
t
×