Антикоррупция агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
Олам
−
19 октябр 2023 8577 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Дилшод Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Дилшод Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига Адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Соҳибназаров тайинланганди.
Live
Барчаси“Бойсун дўпписи” патентланди
16 сентябр
Рональд Куманнинг аёли 65 ёшида вафот этди
16 сентябр