Антарктидадан дунёдаги энг йирик айсберг ажралиб чиқди 

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Антарктидадан айни пайтдаги дунёдаги энг йирик А-76 айсберги ажралиб чиқди. Бу ҳақда сунъий йўлдош маълумотларига асосланиб хабар берилган.  

Маълум қилинишича, улкан музнинг ўлчами 170 километрни, кенглиги эса 25 километрни ташкил этади. Унинг майдони 4320 квадрат километрга тенг, бу Испаниянинг Мальорка ороли ҳудуди билан таққосланади. 

Таъкидланишича, А-76 Уэдделл денгизидаги Фильхнер-Ронне музли токчасининг ғарбий қисмидан чиқиб кетган. 

Айсберг Буюк Британиянинг Антарктика хизмати томонидан аниқланган ва АҚШ Миллий муз маркази томонидан Copernicus Sentinel-1 миссияси тасвирлари ёрдамида тасдиқланган. 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида А68 айсберги майдаланиб, эриб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

айсберг

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг