Дунёдаги энг катта айсберг очиқ океанга чиқди

Олам 10160
image

Бундай улкан кўринишга эга муз объектлари доимий равишда кузатувда. Чунки улар сувда юрадиган юк ташиш кемаларига жиддий хавф туғдиради.

2017 йилнинг июль ойи Ғарбий Антарктида музликларидан ажраб чиққан энг катта айсберг яқинда очиқ океан бўйлаб сузишни бошлайди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ҳозир ушбу айсберг шимоли-шарқ йўналиши бўйича йўл олган. 2017 йилда у 6000 квадрат километрга яқин майдонга эга бўлган, шу вақтгача сезиларли равишда ўзгармаган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, у очиқ океан шароитида тезда парчаланиб кетади. 

“Агар у доимий музликлардан омон қолса, мен жуда ҳайратланар эдим”, деди Британиянинг Суонси университети профессори Адриан Лакман.

Олимларнинг таъкидлашича, айсбергнинг шимолга қараб ҳаракатланиши Антарктида жанубига илиқ сувларнинг киришига сабаб бўлади. 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 429
Рейтинг: 2.9
t
×