Антарктида оролларида гул шаклидаги кўп қаватли бино қурилади (видео)

Бу қизиқ

image

Антарктиданинг Тринити оролида қурилиши режалаштирилган гул шаклидаги Gaiga иншоотининг лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳани ишлаб чиқарувчи “Мeta-future” компанияси ўзининг ижтимоий тармоғида иншоотнинг намунавий кўринишини тақдим этди.

Юнон мифологиясидан илҳомланиб, яратилган лойиҳа тўлиқ жамоат биноси бўлиб, бир нечта оролчалар марказида, сув устида қурилади. Бинони қуришдан асосий мақсад одамларга руҳий сокинлик ва осойишталик бағишлашдир. Гул кўринишидаги бинонинг пастки қисми усти очиқ айвон шаклида бўлиб, юқори қават оролни тўлиқ томоша қилиш имконини берадиган 360 градусга айланувчи характерга эга. 

Маълумот учун, ушбу ҳудудда 50 дан ортиқ кичик оролчалар жойлашган. Тринити номи 1901 –1904 йиллар оралиғида Швеция Антарктика Экспедицияси раҳбари Отто Норденскиолд томонидан 1820 йилда бу ҳудудни кашф қилган Эдвард Брансфилднинг хотирасига бағишланган. Тринити оролининг узунлиги 24 км эни эса 10 километрни ташкил қилади. 

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

орол архитектура келажак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг