Анталияда торнадо юз берди (фото, видео)
Олам
−
06 Март 2024 9993 1 дақиқа
Кеча, 5 мартда куннинг иккинчи ярмида Туркиянинг Анталия шаҳрида кучли ёмғир, момақалдироқ ва торнадо кузатилди. Бу ҳақда “Sondakika” хабар берди.
Маълумотларга кўра, шаҳар транспортида узилишлар юз берган, уйлар ва корхоналар сув остида қолиб, ерости ўтиш жойларида кўлмаклар пайдо бўлган.

Аксу, Серик, Манавгат, Ибради, Аксеки, Гундоғмуш ва Аланья туманларида яна кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тўфон, сув тошқини, чақмоқ, дўл ва торнадолар ҳақида огоҳлантиришлар берилди.

Аланья яқинидаги денгиз ҳудудида торнадо пайдо бўлган. Каш туманининг Чайкўй ҳудудида яшин уриши оқибатида ўрмон ёнғини юзага келган.

Калкан ҳудудидаги торнадо туфайли зайтун дарахтлари, дўконлар, уйлар ва корхоналар зарар кўрган. Торнадолар Демре ва Кумлужа ҳудудларида ҳам содир бўлган.
Live
Барчаси