Анқарада оммавий йиғилишлар тақиқланди
Олам
−
25 Март
2329Анқара губернатори бошқармаси 26 мартдан 1 апрелгача оммавий тадбирлар, йиғилишлар ва митингларни ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятнинг тегишли баёнотига таяниб, “Yeni Şafak” хабар берди.
“26 март куни соат 00:00 дан 1 апрель соат 23:59 гача ёпиқ бинолар ва очиқ жойларда оммавий йиғилишлар, намойишлар, юришлар, матбуотга баёнот бериш, ўтириб норозилик билдириш, имзо йиғиш кампаниялари ва шунга ўхшаш тадбирлар ҳамда варақалар тарқатиш ва баннерлар илиш тақиқланади”, дейилади губернатор баёнотида.
Бунга сўнгги кунларда Туркияда, айниқса, йирик шаҳарлар – Анқара, Истанбул ва Измирда кучли норозилик намойишлари кузатилаётгани сабаб бўлган. Ушбу норозиликларнинг асосий сабаби – 23 март куни Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлининг ҳибсга олиниши. 19 мартдан бери ҳар куни намойишлар ўтказилмоқда, одамлар Имомўғлини қўллаб-қувватлаб, ҳукуматга норозилик билдирмоқда. Айрим митинглар полиция билан тўқнашувлар билан якунланмоқда. Шу сабабли, ҳукумат Анқара ва бошқа шаҳарларда намойишларни вақтинча тақиқлашга қарор қилди.
Шунингдек, маҳаллий ҳукумат фуқаролардан қонунларга риоя қилишни ва тартибсизликлардан тийилишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия полицияси Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши ўтказилган норозилик намойишлари чоғида 1,1 мингдан ортиқ кишини қўлга олганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15