Анқара Данияда Қуръон ва Туркия байроғига қилинган ҳужумни қоралади

Олам

image

Туркия Данияда Қуръон ва Туркия байроғига қилинган ҳужумни қатъий қоралади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг бугун, 25 март куни берган баёнотида маълум қилинди

"Биз кеча (24 март) Данияда тушдан кейин содир этилган Қуръон ва улуғвор байроғимизга қилинган шафқатсиз ҳужумни кескин қоралаймиз. Биз нафратга асосланган жиноят ҳисобланган бу жирканч ҳаракат сўз эркинлиги номи билан оқланганига ҳеч қанақасига рози эмасмиз. Рамазон ойида амалга оширилган ушбу ҳаракат исломофобия, камситиш ва ксенофобия Европада тобора хавотирли даражага етганини ва ўтмишдан ҳеч қандай сабоқ олинмаганини яна бир бор аниқ кўрсатди. Дания расмийларига биз бу ҳаракатни кескин қоралашимиз ва норозилик билдиришимиз ҳақида хабар берилди", дейилади баёнотда. 

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Дания ҳукуматини "ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан зарур чораларни кўришга ва бундай провокацияларнинг олдини олиш учун аниқ чоралар амалга оширишга" чақирган. 

Маълумот учун, 21 январь куни ўнг экстремистик партия раҳбари Расмус Палудан Швециянинг Стокгольм шаҳридаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни оммавий равишда ёқиб юборганди. У ўз нутқида НАТО, Туркия ва ушбу мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни танқид қилган, шунингдек, Муҳаммад пайғамбарнинг карикатурасини намойиш этган.

Палудан шунга ўхшаш акцияларни 27 январь куни Дания пойтахти Копенгагенда ўтказганди. Улардан бири Даниядаги Россия элчихонасининг консуллик бўлими биноси олдида уюштирилган.

Туркия пойтахтида 16 март куни бўлиб ўтган Туркий Давлатлар Ташкилотининг фавқулодда саммитида қатнашган давлат раҳбарлари ҳам Европанинг бир қатор давлатларида Қуръонни ёқиб юборилишини қоралаган эди. Ушбу саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иширок этди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қуръон Анқара Туркия байроғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг